Британияда “Тесла”нинг рақобатчиси пайдо бўлди

Британияда “Тесла”нинг рақобатчиси пайдо бўлди

Электромобилсозликнинг шиддат билан ривожланиши кўплаб мамлакатларда бу соҳага қизиқишнинг ортиши ҳамда янги автокорхоналар ташкил этилишига туртки беряпти. Буюк Британияда ташкил этилган Alcraft Motor Company компанияси инглизларга хос бўлган серҳашам ва сермаҳсул электромобиль ишлаб чиқариш режаси билан бўлишди.

Ҳозирги кунда Alcraft GT электромобили концепт холос, амо компания биринчи маҳсулотини одамлар кўз ўнгида гавдалантиришнинг уддасидан чиқди. Инглиз машинасозлари оддий седан ўрнига ўзига хос дизайнли автомобиль яратганини расмдан кўриб турибсиз.

Юкхонасининг ҳажми 500 литрга тенг бўлган Alcraft GTнинг йўл захираси унча узоқ эмас, бироқ яқин келажакда 483 кмга чиқарилади. 600 от кучига эга бўлгач электромобиль 3,5 сонияда юз тезликка чиқади. Бу “Тесла”дан сал пастроқ натижадир — Tesla Model S P100D 2,5 сонияда юзликни забт этади.

Ҳозир Alcraft Motor Company 600 минг долларлик сармоячини излаяпти. Агар лойиҳа тўлақонли амалга ошса, ёш компания машиналарини 168 мингдан 188 минг долларгача нархда сотади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"