Британияда йўл ишларини бажариш робот ва дронларга топширилади

Британияда йўл ишларини бажариш робот ва дронларга топширилади

Британиядаги йирик олий таълим муассасаларидан ҳисобланган Лидс университети шаҳар инфратузилмалари инспекцяси ва муаммоларни бартараф этиш учун инновацион робот ва дронлар ишлаб чиқиш учун грант ютиб олди.

Хабар қилинишича, ишлар уч йўналишда оли борилади. Улардан бирида автоном учиш қурилмаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бу каби қурилмалар баландликда махсус амалларни бажаради. Дейлик, бундай дронлар шаҳардаги ёритиш тизимлари лампаларини алмаштириши мумкин.

Иккинчи йўналиш — йўл қопламалари ҳолатини таҳлил қилиб, муаммолар мавжуд участкаларни аниқловчи роботларни ишлаб чиқишдан иборат. Бундай машиналар ўзлари аниқлаган ўйиқ ва ёриқларни ямаши ҳам мумкин.

Ниҳоят, учинчи йўналишда коммунал хизматларнинг турли магистралларини текширадиган роботлаштирилган ёрдамчилар яратилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириши учун Лидс университетига тахминан 6 миллион евро тақдим этилади. Мазкур маблағлар мураккаб илмий ва муҳандислик вазифаларни ҳал этиш мақсадларига қаратилган 30 миллион евролик янада йирикроқ дастур доирасида ажратилди. Тахминларга кўра, роботлаштирилган ёрдамчилар шаҳарликлар ҳаёт сифатини ошириш учун турли-туман муаммоларни тезкор аниқлаш ва бартараф этишга имкон беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!