Британиядаги «сувюқтирмас» йўл

Британиядаги «сувюқтирмас» йўл

Англия компанияси янги бетон турини ишлаб чиқди. У бир онда минглаб литр сувни ютиб юборадиган ўта ғовакли бетондир. Материал Tarmac Topmix Permeable деб номланган бўлиб, у йўлларни сувдан тозалаш учун махсус ишлаб чиқилган. “Сув сўрувчи” бетоннинг ғовакларидан суюқлик ичкарига оқиб, майдаланган шағал қатламига ўтади, кейин эса ерга сингиб кетади. Бу янги бетон 60 сонияда 4000 литр сувни сўриб олиб, йўлларни сув босишдан асрайди.

Агар бу материални йўлларга кенг миқёсда қўлланса, автомобилчилар “акварежалаштириш” хавфидан соқит бўладилар. Шунга қарамасдан, материалнинг камчилиги ҳам йўқ эмас. Биринчидан, янги бетонни йўлга ётқизаётганда ер қаъридан сизиб чиқувчи булоқлар ёки чуқурлар йўқлигини яхшилаб текшириш шарт. Иккинчидан, бетон тез музлаб қолади, шу сабабли, паст ҳароратларга мўлжалланмаган. Аммо фирманинг мутахассислари бу камчиликни бартараф этиш устида ишлаяптилар.

Мавзу:

#йўл

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"