Британиялик олимлар: узоқ машина ҳайдаманг, интеллектингиз пасаяди

Британиялик олимлар: узоқ машина ҳайдаманг, интеллектингиз пасаяди

Британиялик олимлар кутилмаган кашфиётлари билан барчани ўзига қаратади. Бу сафар улар камҳаракатликнинг интеллектимизга таъсирини ўрганишга бел боғлади. Бунинг учун 37дан 73 ёшгача бўлган 500 минг нафардан ортиқ британиялик кишилар кузатилди, деб ёзмоқда Independent. Тажриба ишлари беш йил давом этди.

Охир-оқибат олимлар ҳар куни машина рулини 2 соатдан ортиқ бошқариш IQ (intelligence quotient) тушиб кетишига олиб келади, деган хулосага келди. Телевизор кўриш ҳам инсон миясига шундай таъсир кўрсатиши олдиндан маълум.

Текширилган 93 минг британияликда IQ кўрсаткичи жуда кам бўлиб чиқди. Айнан улар кунига бир неча соатлаб машина бошқариши маълум бўлди.

Олимлар машина ҳайдаш давридаги чарчоқ ва стрессни ай-кю пасайишининг сабаби сифатида изоҳламоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"