Британияликларнинг орзусидаги автомобиль қандай бўлиши керак?

Британияликларнинг орзусидаги автомобиль қандай бўлиши керак?

Британиянинг автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи webuyanycar.com сайти 2300 нафар автомобилчи ўртасида сўровнома ўтказиб, уларнинг орзусидаги идеал автомобиль қандай бўлишига ойдинлик киритди.

Британ ҳайдовчиларининг фикрига таянадиган бўлсак, идеал автомобиль Bentley базасида ясалади, аммо кузови Lamborghiniники бўлади. Сўралганларнинг аксари Urus кроссоверини хоҳлаган. Барчага хуш ёқадиган ранг эса кўк бўлиб чиқди.

Бундан ташқари, сўровномада қатнашганлар идеал автомобилнинг олд қисми Alfa Romeo Giuliaники каби бўлишини истайди. Эшиклари Audi R8, спойлери Lamborghini Gallardo, ғилдираклари Honda Civic Type R, фараси BMW 6никидек бўлса узукка кўз қўйгандек бўлади. Идеал автомобилни британ машинасозлари ясаши лозим.

Қўшимча қурилмалари тўғрисида ҳам иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаси маълум бўлди. Ҳайдовчилар шахсий рақамлар комплектини ва ўриндиқлар иситилишини маъқул кўради. Сўралганларнинг учдан бири идеал автомобиль учиши лозим, дейди. Яна учдан бири йўлсиз шароитларда ҳам ҳаракатланиши кераклигини урғулайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"