Бруней султонининг кутилмаган автомобиллари тўплами
Сайёрамизнинг энг бадавлат одами кимлиги ҳақидаги саволга Билл Гейтс деб жавоб беришга одатланганмиз. Бироқ бир неча йиллар муқаддам сайёрамизнинг энг бой кишиси мақомида Бруней султони Ҳассанал Болкиах эди. Бойлиги сон-саноқсиз бўлгач, табиийки, автомобилларнинг энг сараси унинг ихтиёрида бўлади.
Дарвоқе, бу митти давлат султонининг қизиқиши ҳам айнан автомобилларга қаратилган. Турли манбаларга кўра, унинг коллекциясида 3 мингдан 7 минггача автомобиль бор. Уларнинг 600таси “Роллс-Ройс” бўлса, бир ярим мингга яқини “Феррари”дир. Айрим автомобиллари буюртма асосида ягона нусхада ясалган. Коллекциянинг умумий нархи миллиардлаб долларга баҳоланади.
Бироқ султоннинг ҳамма машинасини ҳам кўркам деб бўлмайди. Айримлариниг қиёфаси сиз кутмагандек туюлиши мумкин. Нима ҳам дердик, дид борасида баҳс очилмайди. Қуйида унинг автомобилларини кўриб ишонч ҳосил қилинг.