Бу автомобилдаги ҳайдовчи ўриндиғи ўртада

Бу автомобилдаги ҳайдовчи ўриндиғи ўртада

Немисларнинг спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчи Artega фирмаси янги Scalo Superelletra русумини тақдим этди. Бу 1020 от кучига эга электрли спорткарнинг салонида уч йўловчига жой бор. Ҳайдовчининг ўрни эса классик McLaren F1ники каби ўртададир.

Scalo Superelletraнинг ҳар бир ўқида биттадан двигатели бор. Электромоторлар 120 кВт•соатли литий батареяларидан озиқланади. Машинанинг йўл захираси 500 км атрофида.

Бунақа автомобиллардан ҳаммаси бўлиб 50 нусха чиқарилади. Баҳоси бир ярим миллион доллар.

Электромобиль 2,7 сониядаёқ юз тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги соатига 300 км.

Женевадаги моторшоуда Scalo Superelletra прототипи намойиш этилади. Серияли вариантини 2019 йилнинг баҳорида кутиб оламиз.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"