Бу йил Ўзбекистонда 260 километр автомобил йўллари қурилади ва таъмирланади

Бу йил Ўзбекистонда 260 километр автомобил йўллари қурилади ва таъмирланади

Ўзбекистонда 2017 йилда 260 километр автомобиль йўлларини қуриш ва ва таъмирлаш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Sof.uz.

Президент томонидан ўтган йилнинг охирида имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг сармоялар дастури тўғрисидаги» қарорига кўра ушбу мақсадларга 1,5 триллион сўм маблағ ажратилган. Сармоялар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди маблағи ҳисобидан ажратилади.

“Ўзавтойўл” АЖ матбуот-хизмати хабарига кўра, ушбу йилда Қорақалпоғистон ҳудудида 22 км, Бухоро вилоятида — 12 км, Жиззах вилоятида — 16 км, Қашқадарё вилоятида — 54,8 км, Навоий вилоятида — 3км, Наманганда — 41,5 км, Самарқандда — 10км янги автомобиль йўллари эксплуатацияга топшириш режалаштирилган. Шунингдек Сурхондарё вилоятида — 65,7 км, Тошкентда 25 км, Сирдарё ва Фарғонада беш километрдан йўллар топширилиши керак.

Ажратилаётган маблағларнинг бир қисми замонавий йўл-ремонт техникаси сотиб олишга, яна бир қисми — лойиҳалаштириш-текширув ишлари учун ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Республика йўл фонди автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари қуриш ва таъмирлаш учун 2,8 триллион сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.