Бу йили Қамчиқ довони йўлини яхшилашга 16,7 млн доллар сарфланади

Бу йили Қамчиқ довони йўлини яхшилашга 16,7 млн доллар сарфланади

Маблағ, асосан, Тошкент-Ўш участкаси, айланма йўл ва тоннелга мўлжалланган, деб хабар беради sputniknews-uz.com.

Ўзбекистон бу йили Қамчиқ довони орқали ўтган йўлни яхшилаш учун 48 млрд сўм (тахминан 16,7 млн доллар) сарфлашни режалаштирмоқда. Бу йўл орқали мамлакатнинг уч вилояти жойлашган Фарғона водийсига транспорт қатнайди.

Ажратилган маблағнинг асосий қисми Тошкент-Ўш участкаси учун сарфланади. Гап Тошкент ва Наманган вилоятларидан ўтган 74 кмли участка ҳақида кетяпти. Бу лойиҳа билан Испаниянинг «Корсан Корвиам Констракшн» компанияси шуғулланмоқда.

Йўлнинг Ангрен яқинидаги 10 кмли асфальт-бетонли қисмини қайта қуришга тахминан 20 млрд сўм сарфланади. Қамчиқ ва Резак тоннелларидаги ёритиш, шамоллатиш ва ўт ўчириш тизимларини замонавийлаштиришга 8 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

2017 йилнинг охиригача Тошкент-Ўш йўлини реконструкция қилиш учун 211 млн доллар ажратилган. Бундан 167,2 млн долларни  Осиё тараққиёт банки ажратган.

Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 1,2 минг метр баландликда жойлашган. Қишда кўчки тушиш хавфи туфайли йўлнинг бу қисми тез-тез ёпиб қўйилади. Мамлакатнинг аҳоли энг зич яшовчи вилоятлари билан узлуксиз қатновни таъминлаш мақсадида “Қамчиқ” темир йўл тоннели яқин ойларда ишга туширилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"