Bugatti 6 млн доллар турадиган янги гиперкар ишлаб чиқаради

Bugatti 6 млн доллар турадиган янги гиперкар ишлаб чиқаради

Француз автомаркаси янги гиперкар намойиш қилишидан дарак берди. У машҳур автопойгачи Албер Диво номи билан аталади. Йигирманчи йилларнинг машҳур автопойгачиси бўлган Диво Bugatti Type 35 автомобилида Targa Florio нуфузли пойгасида икки марта ғалаба қозонган эди.

Divo гиперкарининг расмий тақдимоти 24 август куни Калифорниядаги “The Quail — A Motorsports Gathering” фестивалида ўтказилади. Гиперкар Chiron русумининг базасида қурилиши мумкин. У ҳақида тўлиқ маълумот берилмади, бироқ тизери кўрсатилди.

Норасмий маълумотларга кўра, гиперкарга 1,5 минг от кучига эга мотор ўрнатилади. Bugatti Divo 40 нусхада ишлаб чиқарилади ва ҳар бири 6 млн доллардан сотилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"