Бугундан бошлаб Тошкентда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари Давлат хизматлари марказларидан олинади

Бугундан бошлаб Тошкентда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари Давлат хизматлари марказларидан олинади

2018 йил 14 май кунидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг марказларида қўшимча тест режимида амалга оширилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Хизматлар қуйидаги манзилларда амалга оширилади:

  • Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази – Юнусобод тумани, Осий кўчаси 4-«А» уйда жойлашган. Юнусобод ва Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади;
  • Учтепа тумани давлат хизматлари маркази – Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 21-уйда жойлашган. Учтепа, Чилонзор ҳамда Сергели тумани аҳолисига хизмат кўрсатади;
  • Миробод тумани давлат хизматлари маркази – Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 31-уйда жойлашган. Миробод, Бектемир, Яшнобод ва Яккасарой тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.

Хизмат кўрсатиш вақти – душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача. Тушлик 13:00 дан 14:00 гача.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.