“Буран” – руслардан янги зирҳли автомобиль

“Буран” – руслардан янги зирҳли автомобиль

МАКС-2017 авиасалонида Buran зирҳли автомобили намойиш этилди. Уни “Тигр”нинг рақиби деб аташмоқда.

Автомобилларнинг габарити ўхшаш: узунлиги 6 метрга етади. Моторлари бир хил: 4 цилиндрди ЯМЗ-534 турбодизели. Аммо “Бўрон”нинг мотори 135 от кучини берса, “Тигр”да 215 от кучи.

“Бўрон” муаллифлари ГАЗ шассисидан фойдалангани учун тубининг ердан баландлиги 340 мм, “Тигр”да эса бу 400 мм.

“Бўрон”нинг экипаж аъзоларига тўрт эшик очилган, салонда улар бир-бирига орқа тираб ўтиради. Зирҳли машина 6А таснифидаги ҳимояга эга. Вазни шунинг учун 8,8 тоннани ташкил этади. “Тигр” ундан бир тоннага енгил, аммо йўловчиларини 5-классда ҳимоялайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"