Бурятияда 70 тоннали юк машинаси кўприкни эгиб ташлади

Бурятияда 70 тоннали юк машинаси кўприкни эгиб ташлади

Бу воқеа Бурятиядаги Янги Курба ва Эски Курба аҳоли пунктлари орасида юз берди.

Volvo русумли вазни 20 тоннали шатакчи машина 53 тоннали юки билан ҳаракатланаётиб 10 тоннадан ортиқ юкка дош беролмайдиган кўприкка чиқиб кетган. Кўприк бунчалик юкни кўтаролмай пастга букилиб кетган.

Ҳайдовчи айбни навигатордан кўрмоқда. Чунки уни навигатор кўприк томонга йўналтирган.

70 тоннали машинани қулаган кўприкдан олиб чиқиш осон бўлмайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#ҳодиса

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"