Бухоро аэропорти МДҲда энг яхшиси деб топилди

Бухоро аэропорти МДҲда энг яхшиси деб топилди

“Бухоро” халқаро аэропорти “Аэропорт” фуқаро авиацияси уюшмасининг нуфузли мукофоти соҳиби бўлди. У 2017 йил давомида “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” номинацияси бўйича лауреатга айланди, деб ёзмоқда Uzdaily.uz.

Бухоро аэропорти ушбу нуфузли танловда ҳар йили иштирок этади. 2012 йилдан бери тўрт марта “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти”, уч марта “Динамик ривожланаётган аэропорт” ва икки марта “Истиқболли ривожланаётган аэропорт” мавқеига сазовор бўлган. Бу йили бешинчи марта “энг яхши” деб эътироф этилди.

Бухоро аэропортининг йўловчи ўтказиш қобилияти 100 мингдан 500 минг нафаргача. Ўтган йил ҳисоб-китобларига кўра халқаро ва Республика ичидаги йўналишлар бўйича 190 минг йўловчига хизмат кўрсатилган.

Бугун Бухоро аэропорти Boeing, Аirbus-310/320/321, ва Ан-124 “Руслан” каби самолётларни қабул қила олади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"