Бухоро манзаралари: Байрамга монанд светофор

Бухоро манзаралари: Байрамга монанд светофор

Бухоро шаҳридаги чорраҳалардан бирига эътиборга молик светофор ўрнатилди — беш светофордан иборат конструкцияда қизил чироқ ёнса, бутун конструкция қизил рангга, яшил чироқ ёнса, бутун конструкция яшил рангга бурканади.

Светофор сурати Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида эълон қилинган. Аксарият фойдаланувчилар Бухородаги мазкур ташаббусни олқишлаган. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

«Тошкент, Самарқанд, бошқа шаҳарларга ҳам шундай светофорлар ўрнатишсин», — деб ёзган бир гуруҳ фойдаланувчилар. Баъзилар эса «бу — электр қувватининг ортиқча исрофидан бошқа нарса эмас», деган фикрни билдирган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.