Бухорода илк марта сайёҳлар учун электромобиллар хизмати йўлга қўйилди

Бухорода илк марта сайёҳлар учун электромобиллар хизмати йўлга қўйилди

Бухорода электромобиллар хизмати йўлга қўйилди, илк икки автомобиль шаҳарга олиб келиниб, ишга туширилди. Яқин вақт ичида яна камида 10 электромобиль харид қилиш режалаштирилмоқда. Kun.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Электромобиллар эски шаҳарнинг енгил автомобиллар кириши тақиқланган жойларида пиёда сайр қилишнинг қулай муқобилига айланади. Сайёҳларда энг кўп қизиқиш уйғотувчи йўналишлар бўйича туристик маршрут ишлаб чиқилган - у Лаби Ҳовуздан бошланиб, Тоқи Сарафон, Тоқи Заргарон ва Пойи Калон бўйлаб ўтиб, Арк қалъаси ёнида тугайди. 

Самарқанд ва Шаҳрисабзда бундай лойиҳалар ишга туширилган ва хизмат кўрсатмоқда.

Электромобиллар маҳаллий халқ ва сайёҳлар орасида тез танилади, боз устига, улар экологик жиҳатдан хавфсиз. СамДУ профессори А.Раҳматуллаевнинг сўзларига кўра, шаҳарлар ҳавосидаги ифлосликларнинг 75-80 фоизи айнан автомобиллар газларига тўғри келади. Электрокарлар хизмат кўрсатувчи ҳудудларда ҳаво газлардан ифлосланмайди ва бу у ерда сайр қилишни ёқимли ва хавфсиз қилади, шу билан бирга тарихий ва археологик обидаларга салбий таъсир кўрсатмайди. 

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.