Бухорода кондиционерли автобус бекатлари пайдо бўлди

Бухорода кондиционерли автобус бекатлари пайдо бўлди

Бухоро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида кондиционери бор дастлабки автобус бекатлари пайдо бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Бухоро транспорт департаментидан маълум қилишларича, ҳозирча шаҳарда бундай бекатлар сони бешта, бироқ йил охиригача уларнинг сони 20 тага етади.

Хабар беришларича, автобус бекатлари мазкур нуқтада ўз бизнесини йўлга қўйган маҳаллий тадбиркорлар томонидан таъмирланиб, зарур анжомлар билан таъминланмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.