Бухородан Россияга автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Бухородан Россияга автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Бухоро вилояти маъмурияти Россиянинг уч шаҳри – Москва, Санкт-Петербург ва Уфага мунтазам автобус қатновини йўлга қўйиш масаласини ўйлаб кўрмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ёзди.

Бу режа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи чоғида тилга олинган. Ташриф вақтида йўловчилар ташиш тизимини ривожлантириш, каттароқ сиғимли автобус сотиб олиш ва юқорида саналган шаҳарларга қатнов ташкил этиш ҳақида гап борган.

Шавкат Мирзиёев эса илгари диққатдан четда қолган транспорт тизимини такомиллаштириш вақти келганлигини таъкидлаган.

Эслаш керакки, 2000 йилнинг май ойида Ўзбекистон ва Россия халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида битим имзолаган. Шунга қарамасдан мамлакатлар ўртасида тўғридан тўғри автобус рейслари йўқ.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"