Буюк Британия 22 йилдан сўнг ички ёнув двигателидан буткул воз кечмоқчи

Буюк Британия 22 йилдан сўнг ички ёнув двигателидан буткул воз кечмоқчи

Британия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, мамлакат ҳукумати ички ёнув двигателли автомобилларнинг батамом баҳридан ўтиш учун қонунчилик ҳужжати тайёрламоқда. Анъанавий моторлардан қадамма қадам воз кечилади ва 2040 йилда улар бутунлай қолмайди.

Хўш, ички ёнув двигатели бўлган гибрид машиналар-чи? Уларнинг тақдири нима бўлади? Журналистлар шу саволни берганда бош вазир Тереза Мэй “бундай машиналар ҳақида гап бормаяпти”, дея дудмал жавоб берди.

Буюк Британия ҳукумати аҳолини электромобиль ва бошқа “яшил” транспортга ўргатишнинг барча имкониятларини қараб чиқмоқда. Аниқроғи солиқ имтиёзлари ва кредит таклифлари билан харидорлар электромобилга қизиқтирилиши мумкин.

Туманли Албионда электромобил фақатгина тўкислик ва мода белгиси эмас, иқтисодий жиҳатдан афзалроқдир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"