Буюк Британияда келажакнинг автоном почта машиналари синалмоқда

Буюк Британияда келажакнинг автоном почта машиналари синалмоқда

Қўшма Қиролликка қарашли почта хизмати Arrival фирмасининг ҳайдовчисиз фургонларини синаб кўряпти.

Arrival инглиз фирмаси 3,5, 6, ва 7,5 тоннали ҳайдовчисиз электрли фургонлар ишлаб чиқаради. Уларнинг заряди тахминан 160 км йўл юришга етади. Фирма соҳибларининг айтишича, ушбу фургон фойдаланиш нархи бўйича энг тежамкор дизелли фургонни ҳам йўлда қолдиради. Албатта, ҳайдовчига иш ҳақи тўланмаслигини ҳам эътибордан қочирмасак, бир йилга каттагина маблағ тежалиб қолади.

Электрли фургоннинг яна бир хусусияти модулли конструкциясида бўлиб, битта одам атиги 15 дақиқада машинанинг конфигурациясини ўзгартира олади. Бир фургонни йиғишга 4 соат вақт сарфланади, қизиғи буни ҳам бир киши уддалайди. (Arrival инженерлари аввалига машинани мутлақо одамнинг иштирокисиз, фақат роботлар ёрдамида йиғишни режалаштирган эди).

Инглиз почта фургонида Roborace пойга болидидаги каби автоном бошқарув тизими ишлайди. Бу автономлик даражаси хийла баландлигидан дарак беради. Агар замонавий фургонлар вазифасини қойиллатса, Қироллик почтаси автопаркини янгилайди. Автопаркда эса нақ 49 минг автомобиль бор.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"