Cadillac ELR гибриди муваффақиятсиз русум дея тан олинди

Cadillac ELR гибриди муваффақиятсиз русум дея тан олинди

Америка автомобилсозлик корпорацияси раҳбарияти Cadillac ELR гибрид русумини “муваффақиятсиз” деб атади. Ушбу транспорт русуми концерндан мижозларнинг ихлосини сўндиришга хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Cadillac ELR 2013 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Шу кунга қадар 1835 дона автомобиль сотилди. Раҳбарият фикрига кўра, машина нархи баландлиги харидорларнинг шаштини сўндирган. Cadillac ELR гибрид седани нархи 65 995 доллар туради.

Шунга қарамасдан, компания Cadillac ELR ишлаб чиқаришни йиғиштирмоқчи эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"