Cadillac ихчам седан ишлаб чиқармоқчи

Cadillac ихчам седан ишлаб чиқармоқчи

Cadillac автомуҳандислари кичик ва ихчам седан ишлаб чиқариш устида бош қотирмоқда. Янги русум Audi A3 ва MB CLAларга муносиб рақобатчи бўлиши керак. Автомобилни 2020 йилгача бозорга чиқариш кўзланмоқда. Норасмий хабарларга кўра, олди эмас орқаси тортиши билан Cadillac седани рақобатчиларидан фарқ қилади. У Cadillac ATS асосида яратилади. Автомобиль двигателлари бир неча турда бўлиб харидорнинг танлаш имконияти доираси кенгаяди. Дастлабки даракларга кўра седан баҳоси 30 минг доллар атрофида.

Бундан ташқари, Cadillac автомобиль русумлари сафини кенгайтиришни мўлжаллаяпти. Компания бош инженерининг айтишича, 2020 йилда конвейердан тўққизта янги русум чиқарилади.

Йил бошида  Cadillac СТ6 янги русуми ишлаб чиқаришни бошлагани хабари тарқалган эди, у баҳордан савдога чиқади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#седан

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"