Cadillac янги кроссовернинг дизайнини намойиш этди

Cadillac янги кроссовернинг дизайнини намойиш этди

Cadillac компанияси янги кроссовер, SRX моделининг ўринбосари ҳисобланган XT5’нинг дастлабки суратларини намойиш этди. Twitter’да эълон қилинган автомобилнинг ҳеч бир қисмида яширувчи воситалар (камуфляж) йўқ.

Америка компанияси янги моделнинг ҳеч қандай тафсилотларини маълум қилгани йўқ. XT5’нинг премьераси ноябрь ойида ё Лос-Анжелес автосалонида, ёки Дубайдаги моторшоуда бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Cadillac XT5 автомобили ғилдираклар базасининг икки хил варианти мавжуд бўлган C1XX платформаси асосида қурилиши маълум бўлганди. Кроссовер моторлар гаммасини CT6 седанидан олади, унда, масалан, ҳажми 3,6 литр, қуввати 336 от кучига тенг бўлган V6 двигатель бор.

Йўлтанламас ҳам тўлиқ, ҳам олд юргизгичли вариантларда ишлаб чиқарилади. Cadillac XT5’нинг савдоси 2016 йилда бошланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.