Cadillac янги модель дизайнини намойиш қилди

Cadillac янги модель дизайнини намойиш қилди

Cadillac компанияси Escala номли янги автомобиль концептини намойиш қилди. Ушбу прототип компаниянинг келажакдаги моделларида қўлланиладиган дизайн ҳақида тасаввур беришга хизмат қилади. Бундан ташқари, концепт моделлар қаторида CT6 автомобилидан бир поғона юқори турадиган Cadillac маркасидаги янги флагманга асос бўлиши мумкин.

Ҳажман концепт CT6 автомобилидан йирикроқ бўлиб, Omega платформасида тайёрланган. Унга 4.2 л ҳажмли бензинда ҳаракатланадиган твин-турбо механизмидаги V8 двигатели ўрнатилган. Мотор 500 от кучига эга.

Концепт салонининг қоплами қўлда бажарилган бўлиб, унга учта OLED-дисплей ўрнатилган.

Аввалроқ Cadillac  CT9 номли флагман-седан ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар тарқалган эди. Моделнинг премьераси 2029 йилда бўлиши тахмин қилинмоқда.

115654.22385_600 115717.22497_600 115728.22530 115749.22593 115810.22670 115814.22708 115833.22772 115848.22818 115909.22920 115913.22934

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.