Чеченистонда қишки шинаси йўқ машиналарни жарима майдончасига қўйишмоқда

Чеченистонда қишки шинаси йўқ машиналарни жарима майдончасига қўйишмоқда

“Кавказский узел” интернет портали хабарига қараганда, Чеченистон полициячилари ғалати ишлар қилмоқда. Улар ёзги шинали машиналарни жарима майдончасига қўйишни талаб қиляпти.

28 сентябрдан бери Чеченистонда йўл ҳаракати қоидабузарларини аниқлаш ишлари кетмоқда. Ўтган амалиёт мобайнида машинанинг ойнаси қорайтирилмаганлиги, жарима тўланмаганлиги, ҳаттоки, қишки шинадан фойдаланилмаганлиги каби кичик сабаблар билан ҳам жарима майдончасига тортиш ҳолатлари учраб турибди.

Қишда ёзги шинадан фойдаланганлик учун Россия қонунчилигида ҳеч қандай жазо кўзда тутилмаган. Фақатгина  сийқалашган шина учун 500 рубл жарима белгиланган.

Россия қонунчилигида покришкалар протектори изларининг жарима солиш учун асос бўладиган чуқурликлари (енгил машиналар учун – 0,8 мм; вазни 12 тоннагача бўлган юк машиналари учун – 1 мм; М1, N1, O1, O2 категорияли транспорт воситалари учун – 1,6 мм; автобуслар учун – 2 мм) белгилаб қўйилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"