Чегарада Қозоғистоннинг 150дан ортиқ автомобили тўпланиб қолди

Чегарада Қозоғистоннинг 150дан ортиқ автомобили тўпланиб қолди

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Б. Қўнисбоев” ўтиш пунктида автомобиллар тиқини юзага келди. Юз элликдан зиёд автомобиль ўзбек томонига ўта олгани йўқ. Бу ҳақда Today.kz хабар қилди.

Tengrinews.kz сайтининг Қозоғистон вазирлигига яқин манбасининг хабар беришича, мазкур автотранспорт воситаларида рухсатнома бланкалари билан боғлиқ муаммо бор. Мамлакат транспорт қўмитаси вакиллари вазиятнинг сабабларини аниқлашга киришган.

Автомобиллар йиғилиб қолганлигининг сабаби қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келаётган автомобиллар сонининг ошиб кетганлигидир.

Январдан сентябргача Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтиладиган юк ҳажми ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 9 фоизга ортган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"