Чет эллик мутахассислар Тошкентнинг тўртта марказий кўчаси қиёфасини янгилайди

Чет эллик мутахассислар Тошкентнинг тўртта марказий кўчаси қиёфасини янгилайди

Яқин-орада пойтахтимизнинг тўртта кўчаси янги қиёфа касб этади. Бу ҳақда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.

Ҳозир пойтахт кўчалари лойиҳаси устида турли мамлакатлардан 40 нафар мутахассис ишламоқда. Улар орасида франциялик, германиялик, Жанубий африкалик, туркиялик, россиялик меъморлар бор.

Ортиқхўжаевнинг айтишича, хорижлик мутахассислар Фарғона йўли, Нурафшон йўли, Чорсу бозори атрофи ва Амир Темур хиёбони теварагига ишлов бермоқда.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бугунги йўл тиқинлари ўз вақтида йўллар таъмирланмаганлиги сабабидандир. Ҳаттоки, пиёдалар ўтиш чизиқлари бўлмаган. Ҳозир йўллар лойиҳаси тайёр бўлиш босқичида турибди. 25 июнь куни муҳокамага ташланади. Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар эътиборсиз қолдирилмайди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"