Chevrolet Captiva ишлаб чиқарилиши тўхтатилдими?

Chevrolet Captiva ишлаб чиқарилиши тўхтатилдими?

UzDaily.uz’нинг GM Uzbekistan компанияси матбуот хизмати хабарига таяниб ёзишича, компания бугундан бошлаб Chevrolet Captiva  автомобиль маркасига буюртма қабул қилишни тўхтатган.

Шу билар бирга, GM Uzbekistan компанияси 2018 йилнинг охиригача Chevrolet Captiva автомобилини етказиб бериш бўйича тузилган шартнома  мажбуриятларини тўлиқ адо этиши ҳақида ҳам малум қилган.

Таъкидлаш жоизки, Chevrolet Captiva автомобилини йиғиш Ўзбекистонда 2007 йил октябрь ойида бошланган эди, 2011 йил февралига келиб  мазкур модель янгиланишни бошдан кечирди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.