Chevrolet компанияси SS седанига тажовузкорликни қўшди

Chevrolet компанияси SS седанига тажовузкорликни қўшди

Chevrolet компанияси янгиланган, энг кучли моторга эга SS седанини тақдим этди. Янги машина рейстайлинггача бўлган моделдан нисбатан тажовузкор (агрессив) кўриниши ҳамда модернизация қилинган овоз чиқариш тизими билан фарқ қилади.

Chevrolet SS

Chevrolet SS

Седан кузовининг олд қисми бироз ўзгарган, унга қўшимча равишда «олд ғилдираклар устидаги ҳаво оқимини оптимизация қилиб, аэродинамикани яхшилашга хизмат қиладиган» хромланган улоқлар ва вертикал тоннеллар қўйилган.

Chevrolet SS капот устидаги вентилация туйнуклари, янги ёруғлик диодли кундузги чироқлар ва янги дизайндаги 19 дюймли алюминийли ғилдирак дисклари билан таъминланган. Шунингдек, автомобилга «паст тезликда пастроқ, энг юқори тезликда эса баландроқ» жаранглайдиган янги овоз чиқариш тизими ўрнатилган.

ed6a690ca1183b411fc574fe64a37c59964fc3cf

Янгиланган Chevrolet SS’га ҳажми 6,2 литр, қуввати 420 от кучига тенг саккиз цилиндрли эски моделдаги двигатель ўрнатилган. Двигатель олти босқичли механик узатмалар қутиси ёки худди шундай диапазонли «автомат» билан бирга ишлайди. Седан 4,7 сонияда соатига 96 километр тезликка эриша олади.

dc3ebe1029e46752269fcc1295d71dcdbb28bb5a

Рестайлинг қилинган моделнинг нархи ҳозирча маълум қилинмаяпти. Ҳозирги вақтда АҚШда 2015 модель йили доирасида ишлаб чиқарилган энг оддий Chevrolet SS 45,7 минг доллардан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Chevrolet

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.