Chevrolet Malibu бошқа янгиланган моделларга йўл очиб беради

Chevrolet Malibu бошқа янгиланган моделларга йўл очиб беради

Моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади, деб хабар қилди GM Uzbekistan матбуот хизмати.

Ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йил 31 декабрига қадар давом этади.

GM Uzbekistan маълум қилишича, дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобил тўлиқ ҳажмда етказиб берилади.

Malibu автомобили Ўзбекистонда 2012 йилда ишлаб чиқарила бошланган эди. 2016 йил декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев Chevrolet Malibu жуда қулай автомобил эканлигини айтганди.  

Хусусан, Ўзбекистон президенти Самарқандда JV MAN Auto — Uzbekistan корхонасига ташриф буюрганда қирғизистонлик ҳамкасбига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган машиналарни намоийш қилганди.

"Бу эса Chevrolet Malibu. Шанба-якшанба кунлари ўзим шунда юраман. Жуда қулай», — деган эди Шавкат Мирзиёев.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.