Chevrolet Niva эгалари учун АВТОВАЗ онлайн-хизматни ишга туширди

Chevrolet Niva эгалари учун АВТОВАЗ онлайн-хизматни ишга туширди

АВТОВАЗ компанияси ташкил қилган янги хизмат орқали Chevrolet Nivaнинг асл эҳтиёт қисмларига буюртма бериш ва техник хизмат кўрсатиш санасини келишиш мумкин.

Ушбу хизмат ташкил бўлмасдан у ҳақда яхши-ёмон гаплар айтилганди. Мана энди у ташкил этилди. Онлайн-хизмат компаниянинг расмий сайтида мижозлар қолдирган талабномалар асосида ишлайди. Сиз талабнома қолдирасиз ва кўп ўтмай оператор сизга боғланиб буюртмани аниқлаштириб олади. Шу топда техник хизмат кўрсатиш зарурияти ва муддатини ҳам келишиш мумкин.

Умуман олганда, янги хизмат ғоят қулай ва фойдали деб мақташ ўринсиз, аммо мижознинг ташкилий савол-жавобларга кетадиган вақтини тежаши бор гап. Демак, бу марканинг оммалашувига хизмат қилмай иложи йўқ.

Ўтган етти ой мобайнида россияликлар ўн олти ярим мингдан зиёд “Нива” харид қилди. Chevrolet Niva Ўзбекистонда ҳам сотилади.

Chevrolet Niva сайтига ўтиш ва онлайн-хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволани босинг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"