Chevrolet Orlando — оилавий минивен
Chevrolet Orlando — беш эшикли, етти ўриндиққа эга бўлган оилавий минивен ҳисобланади. Автомобил асосан оилавий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, замонавий актив ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Автомобил блокировкага қарши тўрт каналли тормоз (ABS), тормоз олиш кучини тақсимловчи (EBD), буксировкага қаршилик кўрсатувчи (ТCS), ҳаракатни электрон мўътадиллаштирувчи тизим (ESP) ва ёрдамчи шошилинч тўхтатиш (BreakAssist) тизимлари билан жиҳозланган.
Chevrolet Orlando’нинг барча жамламдагиларига олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари ҳамда биринчи, иккинчи қатор хавфсизлик пардалари ўрнатилган.
Ташқи дизайни
7 ўриндиқли Chevrolet Orlando минивени автомобиллар оқимида алоҳида ажралиб туради. Автомобилнинг ҳайбатли шарпаси Chevrolet компаниясининг бренди туширилган радиатор панжараларининг жозибасини, ғилдирак аркаларининг мураккаб формасини ҳамда орқани кўрсатувчи ён ойналарга ўрнатилган бурилишни англатувчи чироқлар ёки 16-18 дюймли енгил қуйма дисклар каби ташқи қисмларнинг ўзаро уйғунлигини аниқ акс эттиради. 7 ўриндиқли автомобилнинг кузови ташқи кўринишидан ихчамгина бўлишига қарамасдан, ҳақиқий йўлтанламасларни эслатиши туфайли бошқа оилавий минивенлардан ажралиб туради.
Ички дизайни
Orlando’нинг интерери ҳам ўзига хос дизайнга эга. Ускуналар панелидаги бирдан кўзга ташланувчи марказий консолнинг ўзи 7 ўринли оилавий минивеннинг динамик дизайнини ўзида акс эттира олади.
Орландонинг бошқарув қисмлари имкон қадар қулай ва бир-бирига яқин қилиб жойлаштирилган: мисол учун аудиотизимни бошқарувчи тугмачалар рул чамбарагининг ўзида, яъни марказий консолга яқин жойда. Ускуналар панелидаги маълумот берувчи ускуналарнинг кўк рангда ёритилиши эса кўрсаткичларни осон кўришга имкон беради. Автомобиль томининг баландлиги ва оёқ қўйиш учун жойнинг кенглиги боис, баланд бўйли йўловчилар ҳам унда ўзларини жуда қулай ҳис қилишади.
Техник тавсифи
Умумий маълумотлар | |||||
Кузов тури | Универсал | ||||
Эшиклар / ўриндиқлар | 5 / 7 | ||||
Габарит ўлчамлари У/К/Б | мм | 4652 / 1836 / 1633 | |||
База | мм | 2760 | |||
Ол ғилдираклар / орқа ғилдираклар | мм | 1584 / 1588 | |||
Юкхона сиғими | л | 101 (7 ) / 958 (5) / 1594 (2) | |||
Ёнилғи баки сиғими | л | 64 (1,4л. — 60) | |||
Кузов томига рухсат этилган энг юқори босим | кг | 100 | |||
Автомобил оғирлиги / Тўлиқ вазни | кг | 1528 — 1659 / 2178 — 2309 | |||
Двигател ва трансмиссия | 1,8 МТ5 | 1,8 АТ6 | |||
Тоифа | Бензинли | ||||
Экологик хавфсизлик даражаси | Евро-5 | ||||
Иш ҳажми | см.куб | 1362 | 1796 | 1998 | |
Цилиндрлар сони | 4 | ||||
Клапанлар сони | DOHC 16 valve | ||||
Энг юқори қуввати (о.к.) тезланиш | 140 — 4900~6000 | 141 — 6200 | 163 — 3800 | ||
Энг юқори бураш лаҳзаси (Нм) тезланиш | 200 — 1850~4900 | 176 — 3800 | 360 — 2000 | ||
Цилиндр диаметри | мм | 72,5 / 82,5 | 80,5 / 88,2 | 86 / 86 | |
Узатмалар қутиси | 6 босқичли механик | 5 босқичли механик | 6 босқичли автомат | 6 босқичли автомат | |
Юриш қисми | |||||
Олд осмалар | мустақил Mc Pherson | ||||
Орқа осмалар | мустақил, 4-дастакли | ||||
Тормоз механизмлари | Олд ва орқа — дискли | ||||
Шиналар | 215/60 R16, 225/50 R17, 235/45 R18 | ||||
Фойдаланиш кўрсаткичлари | |||||
Ёнилғи сарфи: шаҳар ичида | л/100 км | 8,1 | 9,2 | 11,1 | 9,3 |
Ёнилғи сарфи: шаҳардан ташқарида | л/100 км | 5,5 | 5,7 | 6,1 | 5,7 |
Ёнилғи сарфи: умумий | л/100 км | 6,4 | 7,0 | 8,0 | 7,0 |
Энг юқори тезлиги | 193 | 195 | 185 | 195 | |
0 дан 100 км/с гача тезлашиш | сон. | 11,0 | 11,6 | 11,8 | 11,0 |
Шовқин ўтказмаслик даражаси (энг юқори) | дБ | 72,0 | 72,5 | 72,6 | 70,3 |
Қайрилиш диаметри | м | 10,3 |
Хулоса
Chevrolet Orlando
8.5балл
Chevrolet Orlando - беш эшикли, етти ўриндиққа эга бўлган оилавий минивен ҳисобланади. Замонавий актив ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.
Қаердан сотиб олиш мумкин?
Салонларда | 42 787 000 | Сотиб олиш |
Афзаллиги
- Кенг салон
- Чиройли дизайн
Камчилиги
- Қаттиқ
- Ғалати стерео бошқаруви