Чилонзор Оқтепа майдонида иккита ер усти пиёдалар йўли қурилмоқда (Фото)

Чилонзор Оқтепа майдонида иккита ер усти пиёдалар йўли қурилмоқда (Фото)

Тошкентнинг Чилонзор Оқтепа майдонида иккита ер усти пиёдалар ўтиш йўли қурилиши ишлари жадал давом этмоқда, деб Daryo.Uz ёзмоқда.

DSC_0594-680x454

Ўтиш йўлларидан бири майдоннинг Муқимий кўчасига, иккинчиси эса Лутфий кўчасига туташган қисмида қурилмоқда. Лойиҳага кўра, ўтиш йўлаги кенглиги 4 метрни ташкил этади ва пиёдалар учун ўзига хос қулайлик тақдим этади.

DSC_0589-680x454

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан маълум қилишларича, ўтиш йўллари «Ўзбекистон темир йўллари» АКнинг қурилиш ташкилотлари томонидан бунёд этилмоқда.

DSC_0590-680x454

Бундан ташқари, «Ўзавтойўл» АК «Автомагистрал бирлашмаси» ташкилоти томонидан Оқтепа майдонидаги автомобиль йўл кесишмасида ҳам кенг кўламли ўзгаришлар олиб борилмоқда.

DSC_0592-680x454

Хусусан, Лутфий, Муқимий, Байналмилал, Гулханий, Samarqand Darvoza кўчалари ва Нурафшон кўчасининг янги қурилган қисмини ўзаро боғловчи йўллар қарийб тайёр ҳолга келган, у ерда айни вақтда сўнгги монтаж, пардозлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилган объектлардаги қурилиш ишлари ва реконструкцияси Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида якунланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Тошкентда пиёдаларнинг ер усти ўтиш йўллари илк борСебзорда қурилган эди. Айни вақтда, Чилонзор Оқтепа майдонидан ташқари, Муқимий — Шота Руставели кўчалари кесишмаси яқинида ҳам шундай ўтиш йўли қурилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.