Чимкент ва Ўзбекистон чегараси ўртасидаги йўл қисми пуллик бўлади

Чимкент ва Ўзбекистон чегараси ўртасидаги йўл қисми пуллик бўлади

Қозоғистондаги йўлларнинг участкаси 2020 йилда пуллик бўлади, дея хабар бермоқда Kun.uz.

Бу Россия-Ақтўбе-Қизилўрда, Тараз-Қайнар, Қизилўрда-Чимкент-Тараз, Чимкент-Ўзбекистон чегараси каби йўналишлар бўлади.

Ҳозирги вақтда тўловларни йиғиш тизимини ўрнатиш узунлиги қарийб 300 километр бўлган Олмаота-Хоргос участкасида олиб борилмоқда. Сентябрь ойида қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ якунлаш, зарур ускуналарни ўрнатиш ва синов режимида тўловларни қабул қилиб олиш тизимини ишга туширишни таъминлаш режалаштирилган.

Шунингдек, Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлиги бу йил яна 13та участкада пуллик ҳаракатланишни жорий этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқмоқда, жумладан, Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой халқаро йўлаги бўйлаб ҳам. Уларнинг умумий узунлиги 5 минг километрдан ошади.

Нархлар Остона-Шчучинск автобанида ўрнатилган амалдаги тарифга ўхшаш бўлади, у ерда автоҳаваскорлар енгил транспорт учун 1 километрга 1 тенге тўлайдилар ҳамда юк транспорти учун бир километрга ўртача 15 тенге тўланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#йўл

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.