Чиройли авторақамлар ҳақида SMS орқали маълумот олиш имконияти яратилди

Чиройли авторақамлар ҳақида SMS орқали маълумот олиш имконияти яратилди

Товар хом ашё биржаси Play-mobile контент-провайдер билан биргаликда мижозларни SMS-хабарлаш бўйича бир қатор лойиҳаларни жорий қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда ушбу лойиҳалар биржанинг «Авторақам» савдо платформасида фаолият юритувчи онлайн аукцион иштирокчилари ҳамда биржа савдоларида минерал ўғитларни харидорлари сифатида қатнашиб келаётган фермер хўжаликлари учун тақдим этилмоқда.

Автоҳаваскорлар SMS-хабарлаш хизмати орқали қизиқтираётган авторақамларни савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор олиши ҳамда муайян лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб бориши мумкин. Бу эса мижозга қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик ва сотиб олинган авторақам тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини беради.

Биржа томонидан SMS-хабарлаш бўйича жорий этилган иккинчи хизмат тури фермер хўжаликларига бепул асосда тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа минерал ўғитларни фермер хўжаликларига биржа савдолари орқали сотиш бўйича ишлаб чиқилган тажриба лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Минерал ўғитлар бўйича шаклланган котировкалар фермерлар томонидан рўйхатдан ўтказилган мобил алоқа рақамига ҳафтада икки марта автоматик равишда юборилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.