Чиройли рақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

Чиройли рақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

Ўзбекистонда охирги ярим йил давомида 31 миллиард сўмлик автомашина "чиройли" рақамлари сотилди. "Чиройли" авторақамларини сотиш бўйича янгича тизим ўтган йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон товар-хомашё биржаси порталида йўлга қўйилганди.

Ўтган давр мобайнида 1780 дан ортиқ автомашина давлат рақамлари 31 миллиард сўмга сотилган. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида ИИВ ЙҲХБ вакили маълум қилди.

"Чиройли" авторақамлар харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинацияси билан фарқ қилади. Масалан, (01) C 777 AB, (01) C 700 AB ёки (01) C 001 авторақамлар.

Энг фаол харидорлар — Тошкент ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари бўлишди. Шунингдек, сотувлар вилоятларда ҳам фаол равишда давом этмоқда: хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Фарғона вилоятларида онлайн-аукционлар ўтказилди.

Савдо аукцион жараёнида харидорлар исталган миқдорда буюрмалар бериши мумкин. Таклиф этилаётган нарх энг охирги нархдан баланд бўлиши керак. Автомашина рақамларини сотилишидан тушган маблағлар давлат бюждетига тушади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.