Чорвоқ йўлида янги фото ва видеорадарлар ўрнатилди

Чорвоқ йўлида янги фото ва видеорадарлар ўрнатилди

Тошкент вилояти ҳудудида пиёдалар, ёш болалар билан боғлиқ ҳамда бошқа турдаги оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари салмоғини камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таминлаш мақсадида 4Р «Бектемир — Чорбоғ» автомобиль йўлининг 7-, 9- ва 11-километрлари оралиғи, яъни Бордонкўл МФЙда, 14- ва 17-километрлари оралиғи, яъни Истиқлол МФЙда, «Янгибозор — Паркент» автомоболь йўлининг 3- ва 7-километрида ҳамда «Тошкент — Олмалиқ» автомобиль йўлининг 29-километрида, Полвонак МФЙда янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилди, деб ёзади kun.uz.

Ушбу махсус автоматлаштирилган фото қайд қилувчи радар ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берган ҳолда ишни амалга оширади. Махсус автоматлаштирилган фото қайд қилувчи радар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланаётган автоулов тезлигини қайд этиб ва шу вақтнинг ўзида йул ҳаракати қоидалари бузилгани бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситаларининг мулкдорларига қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилиб фото тасвир илова қилиниб, автоулов эгаси яшаш манзилига жўнатилади.

«Эслатиб ўтамизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат  ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади», деб ёзади Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари Тошкент вилоятининг бошқа асосий йўллари ҳамда шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.