Citroёnдан сейфли ва душли минивэнни кутиб олинг

Citroёnдан сейфли ва душли минивэнни кутиб олинг

Куни кеча уйдан антиқа автомобиль ясашгани ҳақида хабар берган эдик. Citroёn улардан қолишмаслигини исботлади, аниқроғи француз машинаси технологиклиги билан ундан ўтса ўтадики, асло кам эмас. Шу билан бирга унда уйга хос қулайликлар мужассам.

Citroёn Франкфурт автокўргазмасига SpaceTourer Rip Curl кемпинг карининг нишона нусхасини олиб боради. Минивэн спорт кийими кийим тикувчи Rip Curl фирмаси билан ҳамкорликда ясалган. Прототип тўла узатмали трансмиссияга эга.

Концепт-карда тўрт киши бир вақтда тунаб қолиши мумкин. Орқа ўриндиқ тахланиб, ётоқ жой солиш имкони яралади. Тепасидаги тент остида эса яна жой бор.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Автомобилда газ плитали ошхона, душ, музлаткич, раковина ҳамда нарсаларни сақлаш шкафи бор. Бу ҳам майли, машинада гидрокостюмлар учун герметик контейнер, метеостанцияни учратасиз. Минивэннинг тубида эса сейф бор.

Бундан ташқари автомобиль салонида серфинг тахталари олиб юриш учун иккита маҳкамлагич ўрнатилган. Хуллас, минивэн росмана уй кабидир. Аниқроғи, спортчиларнинг уйи.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"