Дастурчилар ҳайдовчилар учун "Kamera Bor" иловасини ишлаб чиқишди

Дастурчилар ҳайдовчилар учун

Дастурчилар ҳайдовчилар учун Kamera Bor иловасини ишлаб чиқишди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" нашри.

SAB LAB LLC томонидан яратилган Kamera Bor Android-иловаси ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга ва жарима тўлашдан қутулишга ёрдам беради.

Ушбу илова автомобил ҳаракатланиши бўйлаб жойлаштирилган видео-қайд қилиш камераларинигина эмас, балки камера тури, унгача бўлган масофа, машина ҳаракатланиши тезлиги ва чекловларни ҳам кўрсатади.

Ҳайдовчи илова ёрдамида камерагача бўлган масофани белгилагач, белгиланган вақтда огоҳлантириш олади. Иловада сигналларнинг бир нечта тури кўзда тутилган: овозли, бипер, вибрация ёки стробоскоп режими.

Маълумотлар базасида Ўзбекистон кўчаларидаги барча камералар ҳақида маълумот киритилган бўлишига қарамай, Kamera Bor иловаси фақатгина ишлаётган камералар ҳақида огоҳлантиради.

Маълумотлар базаси янгиланиб туради. Илова интернетга уланишни талаб этмайди.

Kamera Bor иловаси шунингдек, антирадар ва харита режимида ҳам ишлай олади. Иловада Тошкент, Тошкент вилояти ва бутун Ўзбекистон Республикаси харитаси мавжуд.

Иловани юклаб олиш учун Android 4.0 ёки ундан кейин чиққан версиялар талаб этилади. Kamera Bor дастурини бепул юклаб олиш мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.