Давлат раҳбари ҳам одам: Удмуртия раҳбари йўл қоидасини бузди

Давлат раҳбари ҳам одам: Удмуртия раҳбари йўл қоидасини бузди

Россия Федерациясидаги Удмуртия республикаси раҳбари Александр Бречалов йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтди.

Давлат раҳбарининг Газета. Ruга тан олиб айтишига қараганда, унинг қабулхонасининг ёнидан 30 метр наридаги пиёдалар ўтиш йўлагигача боргандан кўра осонгина кесиб ўтиш қулайроқ. Аммо полиция Бречаловни тўхтатиб унга жарима солди. Тартиб посбонлари давлат раҳбарининг “ҳурматини қилишлари” мумкин эди, бироқ Бречалов миқ этмасдан жаримани тўлади.

“Мен пиёда сифатида қоида бузганимни тан оламан... Менинг олдимга ДЙҲХИ ходимлари келишди. Уларнинг қатъиятлилиги учун раҳмат. Танигач, тўхталиб, Александр Владимирович сизни биринчи марта кечиришимиз учун сиз маҳаллий киши эмассиз, дейишди”, деб сўзлаб берди давлат раҳбари.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"