Депутатлар “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Депутатлар “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Олий Мажлиснинг қонун чиқарувчи палатаси “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонун меъёрларини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди, деб ёзмоқда Uzdaily.uz.

Ушбу лойиҳа «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг Жиззах вилоятидаги ижросини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига “Республикада ички автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ҳолати ҳамда истиқболлари тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўрови якунларига кўра ишлаб чиқилди.

Депутатларнинг эътироф этишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши иқтисодиётни янада ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқлар йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"