Дэвид Боуига тегишли Volvo эски машиналар учун рекорд суммага сотилди

Дэвид Боуига тегишли Volvo эски машиналар учун рекорд суммага сотилди

Британиялик хонанда Дэвид Боуига тегишли бўлган Volvo 262C эски машиналар учун рекорд суммага сотилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Харидор мазкур лот учун 212,8 минг Швейцария франки (тахминан 216 минг доллар) тўлади. Унинг бошланғич нархи 65—75 минг франкка баҳоланганди.

Volvo 262C 1981 йилда ишлаб чиқарилган ва ўз модель қаторида охиргиси бўлганди.

Хонанда машинадан 1998 йилгача фойдаланган ва унда атиги 53 минг километр йўл босганди. Экспертларга кўра, автомобиль нархига бу ҳам таъсир қилган.

Мавзу:

#Volvo

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.