Диодли фаралар хавфлими?

Диодли фаралар хавфлими?

Диодли фаралар автомобиль ёритқичларининг энг такомиллашган кўринишидир. Улар ксенон фараларнинг ўрнига келди, чунки унга нисбатан самаралироқ ва чароғонроқдир. Аммо айрим мутахассисларнинг хулосасига кўра, диод чироқларни хавфсиз деб бўлмайди.

Замонавий диодли фаралар жуда ёрқин нур таратиб, киши диққатини тортади ва ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштиради, дейди Британиянинг RAC компанияси мутахассислари. RAC автомобиль суғуртаси ва транспорт хавфсизлиги соҳасида йирик компаниялардандир.

Британиянинг The Telegraph нашри ёзишича, автоҳалокатга учраган ҳайдовчиларнинг 15 фоизининг қаршисидаги автотранспорт фараси кўзини қамаштирган ва шу сабабли фожеа содир бўлган. Бу статистикани RAC тасдиқлайди. Аммо кўзни қамаштирган фаралар айнан диодли эканлиги аниқ айтилмаган.

Шунга қарамасдан маҳаллий департамент диодли фараларнинг ёруғлигини ҳамда бунинг сабаби ва оқибатларини ўрганувчи ишчи гуруҳ тузди.

Ишчи гуруҳ апрел ойида ўз хулосасини тақдим этади. Бу хулоса автосаноатга янги талаблар қўйилишига сабабчи бўлиши мумкин.

Аммо мутахассисларнинг ҳаммаси ҳам юқоридаги фикрга қўшилмайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#фара

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"