Диққат: Қамчиқ довонида кўчки ёриғи пайдо бўлди

Диққат: Қамчиқ довонида кўчки ёриғи пайдо бўлди

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, А-373 М-39 «Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон – Андижон орқали – Ўш» автомобиль йўлининг 243,7 (166,7) км.да (Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди) водий йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида 80 м баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 м.га тенг кўчки ёриғи пайдо бўлган. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Шу боис автоуловлар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиль йўлининг 243,5-243,8 км ва 229,7-230 км.лар оралиқларида Ўш йўналишидаги ярмида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чеклатилиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳудудда хавф бартараф этилмагунга қадар ФВВ, ИИВ ЙПХ, «Қамчиқавтойўл» ходимларидан иборат туну кун навбатчилик ташкил қилинди.

А-373 «Тошкент – Ўш» автомобиль йўлининг 153 (230) км.да ер кўчкиси билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида «Қамчиқавтойўл» ИЙФК ходимлари билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда «Диққат, тупроқ кўчиш хавфи бор», «Тўхташ мумкин эмас» ва «Тўхтаб туриш тақиқланади» йўл белгилари ўрнатилди ҳамда хавфсизлик нуқтаи назардан икки томонлама ҳаракат йўлнинг бир томонига ўтказилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.