Дизелли Volkswagen Passat АҚШ бозорларига энди чиқмайди

Дизелли Volkswagen Passat АҚШ бозорларига энди чиқмайди

Немис Volkswagen Group корпорациясининг АҚШда жойлашган бўлинмаси сарлавҳадаги қарорга келди. Passat седани америкалик ҳайдовчилар орасида анчайин машҳур эди.

Шу ойнинг охиридан автомобилнинг бензинли версиясини ишлаб чиқариш бошланади, у АҚШ дилерлик марказларини сотишга мўлжалланган, деб хабар беради океанортидаги нашрлар.

Таъкидлаш керакки, Volkswagenнинг дизель автомобиллари билан боғлиқ можаросидан сўнг 2 литрли бензинли двигатель ишлаб чиқариш бошланди. Эслатиб ўтамиз: можаро сабаби — заводда Volkswagen машиналарига чиқинди газлар миқдорини ўзгартириб кўрсатувчи датчик ўрнатилганлиги эди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"