Дональд Трамп учун янги президент лимузини сотиб олинди

Дональд Трамп учун янги президент лимузини сотиб олинди

АҚШ Maxфий хизмати Дональд Трамп учун янги президент лимузинини қабул қилиб олди, деб ёзади Daryo.uz. The Beast («Маҳлуқ») номи билан ҳам машҳур бўлган Cadillac яқин орада омма олдида кўриниш беради.

«Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажариб, автомобилни мижозга топширдик», — деди Cadillac собиқ раҳбари Йохан де Найссен.

Президент қўриқлов хизмати вакили аниқлик киритишича, айни вақтда президент лимузинини меъёрига етказиш ишлари олиб борилмоқда. У жорий йил ёз охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Жорий авлод лимузини жамоатчилик олдида 2009 йил январида — Барак Обаманинг инаугурацияси чоғида намоён бўлган эди. Ушбу лимузин GMC TopKick юк «араваси» асосига қурилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#лимузин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.