DS 3 Crossback E-Tense: французларнинг электрокроссовери намойиш этилди

DS 3 Crossback E-Tense: французларнинг электрокроссовери намойиш этилди

Франциянинг Peugeot Citroën автоконцернига қарашли DS Automobiles компанияси янги электрокроссовер чиқарди. У  DS 3 Crossback E-Tense, деб аталади. Электродвигатель версиясидан ташқари, кроссовернинг мотори дизел ва бензинга юрадиган  вариантлари ҳам ишлаб чиқарилади.

DS 3 Crossback қуввати 136 от кучига  тенг электродвигатель билан жиҳозланади. Бу 100 кВт. га тенг деганидир. Юз километр тезликка 8,7 сонияда чиқади. Li-Ion аккумулятор янги машинанинг полига ўрнатилган. Унинг сиғими 50 кВтч. Бу WLTP  стандарти бўйича 300 километр ёки NEDC стандарти бўйича 450 километрлик масофани босиб ўтишга етади, деганидир.

Қувват олиши 11 ваттлик станцияларда 5 соатга чўзилади. Лекин истак бўлса, 100 кВт бўлган станцияларда тезроқ қувватлантирса ҳам бўлади. Мазкур режимда ярим соатда аккумулятор  80 фоизга қувватланади. Шаҳарда юрганда электрокар 20 фоизгача қувватни қайтаради, бу тормозланиш ёки қир ёки шунчаки тепаликдан тушиш эвазига бўлади.

DS 3 Crossback E-Tense 2019 йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқарилади. Янги электрокроссовернинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.