Дубай кўчаларидаги тартибни полициячи дронлар назорат қилади

Дубай кўчаларидаги тартибни полициячи дронлар назорат қилади

Gulf News хабар беришига қараганда, янги машиналар ўлчами жиҳатдан болаларнинг ўйинчоқ машинасига тенглашади. Уларни Сингапурнинг OTSAW Digital стартапи ишлаб чиқаради. Араб “полициячи”сининг расмий номи O-R3 бўлиб, полициячига хос энг содда амалларни бажаришга қодир. Хусусан, у қидирилаётган ва исталмаган шахсларнинг юзини сканерлай олади. 360 даражали кўриш қобилияти ва автопилотга эга.

Дубай полицияси бошлиғи Абдулла Халифа Ал Маррий “Биз кўчалар, ҳатто, полиция патрули доимий кузатмаганда ҳам хавфсиз ва тинч бўлишига интиламиз”, деди. O-R3 2030 йилга боргач, полициячилар штатининг тўртдан бирини ташкил этади. OTSAW Digital фирмасининг бош директори роботларни мазкур соҳада ишлатиш кузатув ва патруллаш сингари оддий ишларга инсон ресурсини минимал даражада сарфлаш имконини беришини айтди.

Бирлашган Араб Амирликларида робот фақат полицияда жорий этилаётгани йўқ. Ҳукумат 2030 йилга бориб транспорт соҳасини ҳам автоматлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бунинг учун Америка ва немис компаниялари, жумладан, Uber билан ҳамкорлик қилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"