Дубай полицияси ҳайдовчининг Instagramига изоҳ ёзиб жарима солди

Дубай полицияси ҳайдовчининг Instagramига изоҳ ёзиб жарима солди

Дубайлик ҳайдовчига 800 дирҳам (210 доллар) жарима солинганининг сабаби машина бошқараётиб Instagram ижтимоий тармоғида жонли трансляция юритганлигидир, деб ёзмоқда Gulfnews. Қоидабузар смартфонига андармон бўлиб қолганини бошқа ҳайдовчилар дарҳол пайқаган.

Қизиғи шундаки, полиция бундан хабар топиб, бир зумда унинг Instagram аккаунтигача аниқлаган. Бамайлихотир ҳайдовчи бу вақтда ҳам рулда жонли эфир олиб бораётган эди.

Полициячи вазиятни қўлдан бермай расмий аккаунтдан кириб, унинг трансляцияси остига қоида бузганлиги учун жаримага тортилганлигини изоҳ тариқасида ёзиб қўйди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"