Дубайда дунёдаги ягона Bentley Mulsanne кабриолети топилди

Дубайда дунёдаги ягона Bentley Mulsanne кабриолети топилди

Дубайда энг йирик Bentley шоу-румида Mulsanne флагман седанидан яратилган Grand Convertible кабриолетининг биринчи ва ҳозирча ягона нусхаси топилди, деб ёзади Daryo.uz.

Автомобилни қуриш билан Mulliner’нинг индивидуал буюртмаларга ихтисослашган бўлинмаси шуғулланган. Bentley’нинг 2019 йилда нишонланадиган 100 йиллик юбилейи муносабати билан моделни бор-йўғи 19 та нусхада чиқаришади. Grand Convertible’нинг баҳоси — 3,5 миллион доллар.

Кабриолет Mulsanne Speed седани базасига қурилган, аммо 10 сантиметрга кичикроқ қилинган. У 6,75 литрли, 537 от кучига тенг V12 мотори билан жиҳозланган.

Катта кабриолет прототипини компания 2014 йилда Лос-Анжелесдаги автосалонда тақдим этган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Bentley

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.